Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов-демократия кўзгуси

Бухоро вилоятида ҳар ойнинг биринчи жумасида "Маънавият ўқуви"ни ташкил этиш анъанага айланган. Ушбу тадбирнинг галдагиси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланди.

"Сайлов-демократия кўзгуси" деб номланган мазкур тадбир вилоятдаги барча маҳаллалар, олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб ҳунар таълими муассасалари, шифохоналар ва бошқа идора ҳамда ташкилотларда бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар ва маънавият тарғиботчилари иштирокчиларга мамлакатимиз ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий жараён хусусида атрофлича тушунтиришлар беришди, уларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Бухоро Давлат университети ҳузуридаги компютер ва ахборот технологиялари академик лицейида ўтказилган тадбир ҳам қизғин мунозараларга бой бўлди. 4-Бухоро округ сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари Зариф Комилов, академик лицей ўқитувчиси Дилдора Қўзиева миллий сайлов тизими, сайловчиларнинг ваколатлари, ҳуқуқлари хусусида маълумот беришди.

2210

06Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар