Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ҳеч иккиланмай овоз бердим

Наманган вилояти аҳли сайловда бўлажак депутатларга жамият ва шахс манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фаоллик билан овоз бердилар.

Овоз бериш участкаларидаги жўшқин жараён демократия кўзгуси бўлган муҳим сиёсий тадбирга ҳар жиҳатдан пухта ҳозрлик кўрилганидан дарак беради.
— Изчил олиб борилган сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари, номзодлар билан учрашувлар чоғида қайси партия ваилига овоз беришни ҳал қилиб қўйган эдим. Шу боис кабинага кирган пайтда бюллетенни ҳеч иккиланмай тўлдирдим. Биз овоз берган номзодлар, ўйлайманки, қонун ижодкорлиги, маҳаллий Кенгашларни бошқариш ишларида фаол қатнашиш билан ишончимизни оқлашади, — деди Тўрақўрғон туманидаги Сарой қишлоғи фуқароси Муродилла Пўлатов.

332-сайлов участкасига ташриф буюраётган унинг ҳамқишлоқлари ҳам худди шундай фикрда. Бу ерда улар ўзлари танлаган номзодга эмин-эркин овоз беришлари учун ҳамма нарса шай қилиб қўйилган. Участка сайлов комиссияси ҳудуддаги 16 нафар кекса бемор сайловчилар учун овоз беришни айнан уларнинг хонадонларидан ташкил қилишди. 


Қ. НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири


2426

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар