Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Муносиб номзодларни сайлаймиз

Ерталаб соат 6:00. Эндигина ғира-шира тонг ёриша бошлаган. Аммо 51-Суғдиёна сайлов округига қарашли Сартепа даҳасидаги 65-сайлов участкаси сайловчилар билан гавжум. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди. Унга тўпланганлар шодон жўр бўлишади. 

Сайловчилар навбат билан овоз бериш кабинаси томон яқинлашади. Улар орасида нуроний отахону онахонлар, биринчи бор овоз бераётган ёшлар бор эди.
        
— Мамлакатимизда сайловлар демократик ва ошкоралик руҳида ўтишига бугун ҳеч ким шубҳа қилмайди, — деди илк бор сайловда қатнашаётган Санъат коллежи талабаси Нурсултон Зибанов. — Бу йил рассомчилик бўйича «Келажак овози» республика кўрик-танловининг ғолиби бўлдим. Бундай ютуққа эришишимнинг сабаби мамлакатимиздаги тинчлик, осойишталик, Президентимизнинг биз ёшларга кўсатаётган беқиёс ғамхўрлигидир. Бугунгидек сайловларда халқимиз корига ярайдиган муносиб номзодларни сайласак, улар Ватанимиз манфаати учун катта наф келтиришади. Бу эса биз каби ёшларнинг ўқиши, меҳнат ва ижод қилиши йўлида янги-янги имкониятлар яратади.
          
А.САТТОРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири 

2595

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар