Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

“Ўз келажагим учун овоз бердим”

Қарши шаҳридаги 47-сайлов участкасида давом этаётган сайлов жараёнида ёшлар фаол иштирок этмоқда. Рўйхатга олинган 2 мингдан зиёд сайловчининг 81 нафари илк бор овоз беради.

– Мен бугун сайловда биринчи марта қатнашиб, ўз келажагимиз учун овоз бердим, – дейди Қарши шаҳридаги У.Юсупов маҳалласида яшовчи Элмира Кенжаева. 

Мазкур сайлов участкасида тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт хонаси, зарур анжомлар билан жиҳозланган оналар ва болалар хонаси ишлаб турибди. Овоз бериш хонаси, буллетен тарқатиш, кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун алоҳида жойлар тайёрлаб қўйилгани овоз бериш жараёнининг юксак талаблар даражасида ўтишига хизмат қилмоқда.


УзА

3321

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар