Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Беморлар учун ҳам барча шароит яратилган

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар”. Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасидаги бу қоидалар бугун парламент ва маҳаллий давлат вакиллик органларига ўтаётган сайловларда яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. 

Фуқароларимиз сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларидан тўла фойдаланиши, конституциявий бурчларини адо этиши учун жойларда қизғин ҳозирлик кўрилди, кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур имкониятлар яратилди. Шифохонада ўз саломатлигини тиклаётган юртдошларимиз ҳам бу жараёнда иштирок этиши, ўз хоҳиш-иродасини билдириши учун зарур шароит яратилган. 

Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида фаолият юритаётган 538-сайлов участкасида бунга тўла амин бўлдик.

Сайлов участкаси замонавий ахборот технологиялари ва алоқа воситалари билан таъминланган. Бу ерга келган сайловчи барча сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари ва номзодларнинг фаолияти билан тўлиқ танишиши мумкин. Она ва бола ҳамда тиббиёт хонаси ташкил этилган.

Юртимизнинг турли ҳудудларидан келиб шифохонада даволанаётган икки юз нафарга яқин бемор сайлов участкасида ўзи танлаган номзодларга овоз бермоқда. 

– Мен Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан келиб, мазкур шифохонанинг кардиология бўлимида даволаняпман,- дейди Раъно Олимхўжаева.- Шифокорлар шу ерда сайлов участкаси фаолият юритаётгани хусусида бизни хабардор қилди. Муолажалардан бўш вақтимизда сайловга тайёргарлик жараёни, сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари, номзодларнинг фаолиятига оид маълумотлар билан танишдик. Бугун ўзим танлаган номзодга овоз бердим. Сайловда иштирок этишимиз учун яратилган бундай қулайликлардан мамнунмиз.


УзА

3841

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар