Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Меҳрож биринчи марта овоз берди

Меҳрож биринчи марта овоз берди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар Тошкент шаҳрида ҳам юксак савияда, очиқлик, ошкоралик, холислик каби тамойиллар асосида бошланди.

Бу Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 477-сайлов участкасида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бу ерда “Ўрда” маҳалласида истиқомат қилувчи 1378 нафар фуқаро сайловда овоз бериш учун рўйхатга олинган. Уларнинг 66 нафари сайловларда биринчи марта иштирок этаётган йигит-қизлардир. Улардан бири – Тошкент Ислом университети талабаси Меҳрож Мусаев.

– Сайловда ҳар бир кишининг сиёсий дунёқараши, фаол фуқаролик позицияси намоён бўлади, – дейди М.Мусаев. – Янги жамият барпо этиш йўлидаги улкан ўзгаришлар биз, ёшларнинг онгу тафаккури, фикрлаши, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, ижтимоий фаоллигининг тобора юксалиб бораётганида муҳим омил бўлмоқда. Ёш авлод камолотига юрт келажаги, унинг эртанги кунини ҳал этувчи етакчи куч сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу сайловда ҳамюртларимизнинг истиқболи, бахту саодати, Ватанимизнинг равнақи учун масъулиятни астойдил ҳис этувчи номзодлар учун овоз бердим.

УзА

2945

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар