Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

"Сайлов демократик тамойиллар, очиқ ва ошкора ўтаётир"

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Ели Краковский, Жанубий ва Марказий Осиё хавфсизлиги масалалари бўйича эксперт, Ж.Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти катта илмий ходими (АҚСҲ):

– Эрта тонгдан Тошкентдаги 545-сайлов участкасига келиб, Ўзбекистон Республикаси парламенти сайлови жараёнларини диққат билан кузатяпман. Ҳали барвақт бўлишига қарамай, сайловчиларнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этаётгани мени ғоят қувонтирди. Бу уларнинг мамлакат тақдирига бефарқ эмаслигидан далолат. 

Юртингизда сайлов жараёнлари демократик тамойиллар, кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида, очиқ ва ошкора руҳда ўтаётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Сайлов участкаларида сайловчилар ва кузатувчилар учун барча қулай шароитлар яратилган, жумладан, зарур ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт ҳамда она ва бола хоналари ташкил этилган. Бошқа мамлакатларда ўтказиладиган сайловларда бундай юксак савиядаги ташкилий ишлар камдан кам учрайди. Депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва тарғибот-ташвиқот дастурлари ўзига хос ва турли йўналишларни ўзида мужассам этган. Номзодларнинг дастурлари билан сайловчиларни яқиндан таништириш мақсадида жамоат жойларида – кўчалар, дўконлар, шифохона ва мактаблар каби турли муассасаларда плакатларнинг осиб қўйилгани юртингизда сайлов жараёнларининг демократик руҳда ўтаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир. 

Ўзбекистоннинг турли сиёсий партияларидан юзлаб номзодларнинг қатнашиши, сайловчиларнинг танлаш имкониятини оширишга хизмат қилади. Депутатликка номзодлар ичида ўнлаб хотин-қизлар вакилларининг борлигини мамлакатингиз сайлов тизимидаги ютуқлардандир. Бу Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг амалий самарасидир. Мамлакатингизда бу борада эришилган кўрсаткичларга ҳавас қилса арзийди.

УзА

6072

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар