Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Округ сайлов комиссияси йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Жиззах Округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Region.uz сайтининг қайд этишича, унда округ сайлов комиссияси аъзолари, шунингдек, Жиззах шаҳри ва туманлардан сайловни ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда сайловни ўтказувчи 441 та сайлов участкалари комиссиялари таркибини тасдиқлаш, сиёсий жараённи пухта тайёргарлик билан ўтказиш мақсадида туманлар кесимида амалий семинарлар ташкил этиш, шунингдек тайёргарлик жараёнларидан аҳолини ўз вақтида хабардор этиш каби масалалар муҳокама этилди.

Йиғилиш қарорига кўра сайлов участкаларининг 29 тасида 5 нафардан, 177 тасида 7 нафардан, 234 тасида 9 нафардан ва 1 тасида 11 нафардан иборат участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди.

Туманлар кесимида сайлов участкаларининг ташкил етилиши, уларда сайловчилар ва кузатувчилар учун яратиладиган шароитлар, комиссия ишини қониқарли ташкил этиш борасидаги вазифалар муҳокамасини ўз ичига оладиган амалий семинарлар 18 ноябргача бўлиб ўтади.

3184

09Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар