Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ҳарбийлар муносиб номзодларга овоз бермоқда

126-Темирйўлчилар сайлов округи таркибига кирувчи 205-сайлов участкаси пойтахтимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида жойлашган. Эрта тонгдан мазкур сайлов участкасида ҳам депутатликка номзодларга овоз бериш бошланди. 

Мазкур сайлов участкаси раиси, подполковник Авазбек Қорабо эвнинг айтишича, участка бўйича 650 нафар сайловчи овоз беради. Уларнинг қарийб барчаси муддатли ҳарбий ва шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскарлар, сержантлар, офицерлар ҳамда уларнинг оила аъзоларидир. 

Ушбу сайлов участкаси ҳарбий хизматчи-сайловчи ва уларнинг оила аъзолари билан гавжум. Оддий аскар Хумоюн Аҳмедов илк бор овоз берди.

– Ўзим танлаган номзодларга овоз берганимдан хурсандман, – дейди Х.Аҳмедов. – Ишончим комилки, Қонунчилик палатасига ҳам, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳам муносиб номзодлар учун овоз бердим. Юртимизда Президентимиз Ислом Каримов томонидан биз, ёшларни, жумладан, ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ҳарбий қисмимизда яшаш, ўқиб-изланиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Бугун сайланаётган депутатлар Ватанимизнинг нуфузининг, жумладан, ҳарбий қудратининг янада юксалишига хизмат қилишига ишонамиз.

УзА

7799

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар