Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

Жорий йилнинг 23 декабр куни ўтказиладиган Президент сайлови мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлиб қолади. Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам сайловни демократик тамойилларга амал қилган ҳолда, очиқ ва ошкора ўтказишга алоҳида аҳамият берилмоқда, деб хабар беради регион.уз сайти.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Фарғона округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда участка сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўрилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

- Участка сайлов комиссиялари ва уларнинг таркиби "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 16, 17-моддаларига мувофиқ тасдиқланди,-деди округ сайлов комиссияси раиси Расул Тожиев. - Қонунда ушбу процедурани сайловга қадар 40 кун қолганда амалга ошириш белгиланган. Участка сайлов комиссиялари таркиби халқ депутатлари шаҳар, туман кенгашлари томонидан кўрсатилган номзодлардан иборат. Округ сайлов комиссияси ўз йиғилишида тавсия этилган номзодлар рўйхатини тасдиқлаб, қарор қабул қилди.

Округ сайлов комиссияси йиғилишида, шунингдек, сайловга тайёргарлик масалалари билан боғлиқ жорий ишлар ҳам муҳокама қилинди. Округ сайлов комиссияси тасдиқлаган сайлов участкалари, участка сайлов комиссиялари таркиби шаҳар ва туман газеталарида эълон қилинади.

4241

09Ноябрь 2007



Долзарб мавзулар