Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов қонунчилиги такомиллаштириш долзраб вазифалари

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида «Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусидаги «давра суҳбати» ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий сайлов комиссияси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Давра суҳбати” Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясининг устувор йўналишларини сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш соҳасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишини ижро этиш доирасида сайлов жараёнини ҳуқуқий тартибга соладиган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрлаш юзасидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида таъкидланганидек, сайловлар халқнинг хоҳиш-иродасини эркин билдириш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишининг асосий шакли ҳисобланади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий негизи шаклланди. Жумладан, бу Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари. Уларда эркин сайлов ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш принциплари, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган.
Мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мутлақ ваколатларига эга Марказий сайлов комиссияси бошчилигида сайлов комиссияларининг яхлит мустақил тизими амал қилади. Сайлов тизими фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш муҳим омилга айланган.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда сайлов жараёнини янада демократлаштириш, сайлов қонунчилигини, хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларини такомиллаштириш амалий муҳимлиги ҳақида фикрлар билдирдилар.
Муҳокамаларда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов жараёнларида сайловчиларга ўз қарашлари, сиёсий хайрихоҳлигини аниқлаб олиш, ким ва қандай сиёсий дастурга овоз бериш масаласида онгли равишда аниқ бир қарорга келиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш, сайлов қонунчилиги, сайловчи ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга жорий этиш долзарб эканлигига урғу берилди. Айни чоғда унда мамлакатимизда сўнгги йиллар давомида парламент ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилган сайловлар натижасида қўлга киритилган тажрибани чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва фойдаланиш заруратига тўхталиб ўтилди.
Анжуманда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш концециясида давлатимиз раҳбари томонидан сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган ташаббусларни кенг тушунтиришда Марказий сайлов комиссияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ўрни катта эканлиги қайд этилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигининг турли жихатлари юзасидан тажриба ва ахборот алмашиш борасида биргаликда амалга оширилаётган ишларни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнига депутатлик корпусини, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари шу каби тадбирлар ўтказишга кенг жалб этишга эътибор қаратди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

6309

01Июнь 2012



Долзарб мавзулар