Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Истамбулда ЭХҲТ/ДИИҲБнинг тренинги

Шу йилнинг 4-8 июн кунлари Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Махамаджон Ходжаев ва матбуот хизмати раҳбари Низомиддин Нурматов ЭХҲТ/ДИИҲБ таклифига биноан узоқ муддатли кузатувчилар учун ўқув тренингида иштирок этишди. Унда ЭХҲТнинг 17 та иштирокчи-давлати: Албания, Арманистон, Озарбайжон, Белорусия, Босния ва Герцоговина, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Македония, Молдова, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Хорватия, Черногория, Ўзбекистон шунингдек, ЭХҲТ ҳамкор-давлати - Тунис вакиллари иштирок этди.
Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро (ДИИҲБ) – ЭХҲТ ҳудудида инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўллаб-қувватлашга кўмаклашадиган асосий муассаса ҳисобланади. Сайлов ўтказувчи давлатнинг таклифи ДИИҲБ сайловларни кузатиши учун асос бўлади. Сайловларда халқаро ва маҳаллий кузатувчиларнинг иштирок этиши сайлов ўтказувчи давлатларда сайлов жараёнининг обрўсини оширади. ЭХҲТ/ДИИҲБ миссиялари ташкил топган даврдан бошлаб эХҲТнинг 53 та иштирокчи-давлатидаги 230 та сайловни кузатиб борган.
Ушбу тренинг шу каби учинчи маротаба ўтказилаётган тадбир бўлиб, ЭХҲТ/ДИИҲБнинг кузатувчилар миссияси таркибидаги узоқ муддатли кузатувчилар сифатида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, шу жумладан, сайловлар халқаро кузатувининг мақсади, унинг ташкил этилиши ва услубиётини назарда тутади.
Тренинг якунида иштирокчиларга ЭХҲТ/ДИИҲБнинг узоқ муддатли кузатувчиси сертификатлари топширилди.

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

6432

11Июнь 2012



Долзарб мавзулар