Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссияси мажлиси

Шу йилнинг 10 июл куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.
Мажлисда Комиссиянинг 2012 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Марказий сайлов комиссияси ҳисобот даврида ўзининг фаолятини Юртбошимиз томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгилаган вазифаларга алоҳида эътибор қаратгани таъкидланди.
Шунингдек, Сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш соҳасида меърий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан “Сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этили муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди. Мажлисда таъкидланганидек, ушбу ишлар парламент, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, сайлов ҳуқуқи соҳаси олим ва мутахассислари иштирокида миллий ва хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш асосида амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим депутатлари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

4555

10Июль 2012



Долзарб мавзулар