Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов эркинлигининг бундан буён ҳам таъминланиши ва сайловга оид қонун ҳужжатларининг ривожлантирилиши муносабати билан...

Сайлов эркинлигининг бундан буён ҳам таъминланиши ва сайловга оид қонун ҳужжатларининг ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни лойиҳаси
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси доирасида «Миллий тикланиш» демократик партияси фраксиясининг бир гуруҳ депутатлари томонидан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланди.
Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги Ф–3561-сонли Фармойишига мувофиқ тасдиқланган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар дастурини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов комиссияларининг аъзолари, вазирликлар ва идораларнинг экспертлари, шунингдек сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида кенг муҳокамадан ўтди. Мамлакатимизнинг барча минтақаларида 50 дан зиёд семинар ва давра суҳбатлари, 2 та халқаро конференсия ўтказилди, уларнинг натижаларига кўра келиб тушган 80 дан ортиқ таклифлар ҳамда тавсиялар умумлаштирилди ва ўрганилди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда қабул қилинган.

5634

13Август 2012



Долзарб мавзулар