Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сараевода ЕХҲТ/ДИИҲБнинг тренинги

Шу йилнинг 27-29 ноябр кунлари ЕХҲТ/ДИИҲБ таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси  Матбуот хизмати раҳбари Низомиддин Нурматов ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар филиали раҳбари Дониёр Аюпов ЕХҲТ қисқа муддатли кузатувчилари учун Сараево шаҳрида (Босния ва Герсоговина) ташкил этилган ўқув тренингида иштирок этишди. Унда ЕХҲТнинг 17 та иштирокчи-давлатидан 34 нафар вакиллар иштирок этди.
Уч кунлик ўқув доирасида семинар иштирокчилари ЕХҲТ фаолиятининг асосий йўналишлари ва долзарб вазифалари, ЕХҲТ/ДИИҲБнинг сайловларни кузатиш борасидаги аҳамияти, сайловларнинг асосий тамойиллари ва андозалари, кузатувчилар гуруҳида ишлаш, ЕХҲТ/ДИИҲБ кузатувчилар ахлоқ кодекси қоидалари, қисқа муддатли кузатувчилар фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш услубиёти, уларнинг сайлов куни сайлов жараёнини кузатиш бўйича хатти-ҳаракатлари, халқаро кузатув борасида вужудга келадиган турли вазиятларни бартараф этиш амалий масалалари билан таништирилди.
Тренинг якунида иштирокчиларга ЕХҲТ/ДИИҲБнинг қисқа муддатли кузатувчиси сертификатлари топширилди.

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

4915

03Декабрь 2012



Долзарб мавзулар