Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

“Одамлар сайловга катта эътибор қаратишмоқда”

Фарғона вилоятида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига бўлиб ўтаётган сайловларда фуқароларимизнинг фаоллиги ва ҳамжиҳатлиги яққол кўзга ташланаяпти. Эрта тонгданоқ ҳудуддаги 947 та сайлов участкаси сайловчилар билан гавжум бўлди.

 

Вилоят сайлов комиссияси маълумотларига кўра, бу галги сайловларда 2 миллион 342 мингдан зиёд фарғоналиклар иштирок этиши кутилаяпти. Шундан 339 минг нафардан зиёди илк маротаба овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишмоқда.

 

– Биз сайловдан бир кун олдин вилоятга ташриф буюриб, Фарғонада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдик, – дейди Бельгиядан ташриф буюрган халқаро кузатувчи, Европа халқаро алоқалар институтининг геосиёсий тадқиқотлар бўйича директори Пьер-Эммануэл Томанн. –  Айниқса, яқинда ишга туширилган деҳқон бозори, маҳобатли Санъат саройи менда катта тассурот қолдирди. Шунингдек, Марғилон шаҳридаги 609-сайлов участкасида бўлган чоғимда одамларнинг бу тадбирга нечоғлик катта эътибор қаратаётганлигига гувоҳ бўлдим. Сайлов участкалари ўта гавжум. Худди шундай кўтаринкиликни 681, 693, 697-сайлов участкаларида ҳам кузатдик.

 

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

Фарғона вилояти матбуот маркази

6506

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар