Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

“Халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб беради”

Бухоро вилоятида ҳам сайловлар кўтаринки руҳда бошланди. Сайловчилар ўз фуқаролик бурчларини адо этгани сайлов участкалари сари ошиқдилар. Биз Бухоро шаҳридаги сайлов участкаларида бўлганимизда сайловчиларнинг ўзлари энг муносиб деб топган депутатликка номзодлар учун эмин-эркин овоз беришаётганининг гувоҳи бўлдик.

 

– Сайловда илк бор катнашдим, – деди сайловчилардан бири Дилдора Бозорова. – Ҳар жабҳада фаол, эл-юрт равнақи йўлида билими, куч-ғайратини аямайдиган номзодлар учун овоз бердим. Улар ишончимни оклашади, деган умиддаман.

 

Бу муҳим сиёсий тадбирнинг қонунчилик талаблари, демократик тамойиллар асосида ўтиши муҳим аҳамиятга эга. Сайловларда масаланинг шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратилаётгани халқаро кузатувчилар томонидан ҳам эътироф қилинмоқда.

 

– Юртингиздаги сайловларга пухта ҳозирлик кўрилганига гувоҳ бўлдим, – дейди Санта-Фе шаҳри (АҚШ) Болалар фонди ижрочи директори, халқаро кузатувчи Кэрол Робертсон Лопес. – Бухоро вилоятидаги бир қатор сайлов участкаларидаги сайлов жараёни билан якиндан танишдим. Кузатганим шуки, сайловчилар депутатликка номзодлар ҳақида чуқур маълумотга эга. Бунинг учун уларга барча шарт-шароитлар яратилган. Сайловлар очиқ-ойдин, ошкоралик тамойиллари асосида ўтаяпти. Ҳар бир фуқаро эркин овоз бермоқда. Жараён халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб беради.

 

– Бухоро шаҳридаги 27-сайлов участкасида бўлганимда сайловчилар байрамона кайфиятда эканликларини кўрдим, – дейди яна бир суҳбатдошимиз, Швейцариянинг “Diva international” журнали бош муҳаррири Марит Фосс. – Сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришаётганини кўриб, хурсанд бўлдим. Эътиборимни ўзига тортган яна бир жиҳат шундаки, ёшлар жуда фаол. Биринчи марта овоз бераётган ёш сайловчилар сайлов конунчилигидан яхши хабардор. Участкаларда сайловчилар учун ҳавас қилса арзигулик қулайликлар яратилган. Жумладан, “Она ва бола” хоналари ташкил этилиб, зарур воситалар билан жиҳозланган. Буларнинг барчаси кишида мамнуният ҳиссини уйғотади.

 

Айтиш жоизки, бу галги сайловларда вилоят буйича 1 миллион 228 минг кишидан зиёд сайловчи иштирок этмоқда.

 

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

Бухоро вилояти матбуот маркази

7814

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар