Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Навоийда брифинг бўлиб ўтди

Навоий шаҳрида вилоят сайлов комиссия томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди.

 

Брифингда вилоят сайлов комиссия раис Шуҳрат Жўраевнинг таъкидлашича, овоз бериш жараёни миллий сайлов қонунчилигига мос равишда, умумий, тенг, тўғридан-тўғри, яшириш овоз бериш принципларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

 

– Эрта тонгдан сайловчилар кўтаринки кайфиятда, уюшқоқлик билан сайлов участкаларига кела бошлади, – дейди Ш.Жўраев. – Бунда айниқса, ёшларнинг фаоллиги сезилди.

 

Вилоятда ташкил этилган барча сайлов участкаларида сайловчилар, кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган. Сайлов участкаларида ташкил этилган “Она ва бола хонаси”, “Тиббиёт хонаси”да сайловчиларга яратилган қулайликлардан сайловчилар фойдаланмоқдалар.

 

Вилоятда 2 та касалхона ва 10 та ҳарбий қисмларда рўйхатга киритилган барча сайловчилар 100 фоиз иштирок этиб, овоз бериш якунланди.

 

Шунингдек, соат 12.00га қадар вилоят бўйича 438 минг 128 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этди. Бу умумий сайловчиларнинг 69,7 фоизини ташкил этади.

 

Овоз бериш жараёнида фуқаролардан ва сиёсий партияларнинг кузатувчиларидан қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан шикоятлар бўлгани йўқ.

 

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

Навоий вилояти матбуот маркази

5944

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар