Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Муносиб номзодларга овоз берилмоқда

Сурхондарё вилоятида ҳам бугун эрта тонгданоқ барча сайлов участкаларида давлат мадҳияси чалиниб, сайлов жараёни бошлаб юборилди. Ҳозир вилоятда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 9 та, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 55 та, маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи 410 та сайлов округлари ва 705 та сайлов участкалари фаолият юритмоқда.

 

– Мен бугун жуда бахтлиман, – дейди 74-Денов сайлов округининг 520-сайлов участкасига овоз бериш учун биринчилардан бўлиб келган Денов уй-жой қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Наргиза Нуриллаева. – Сайловда илк маротаба овоз беришимни ўйлаб, ҳаяжонландим. Тонгданоқ сайлов участкасига шошилдим. Номзодлар билан учрашув чоғида қайси номзодга овоз беришимни кўнглимга тугиб қўйгандим. Юртимиз тараққиёти учун хизмат қилишга бел боғлаган муносиб номзодлар учун овоз бердим. Мен ўз фуқаролик позициямни намоён этганимдан хурсандман.

 

– Сайловда округимиздан 154 минг 814 нафар сайловчи иштирок этиши кутилаяпти, – дейди 70-Термиз округ сайлов комиссияси раиси Поён Бакиров. – Барча сайлов участкаларида сайловчилар учун етарли шарт-шароитлар яратилган. “Она ва бола”, тиббиёт хонаси ажратилиб, барча зарурий жиҳозлар ҳамда дори-дармонлар билан таъминланган. Сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган хорижий давлатлардан келган меҳмонлар Термиз давлат университетидаги 251, Олимпия захиралари коллежида жойлашган 250 ва “Зобитлар уйи”даги 265-сайлов участкаларида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишмоқда.

 

Бир сўз билан айтганда, воҳанинг барча туманларида ушбу муҳим сиёсий жараён уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

 

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

Сурхондарё вилояти матбуот маркази

8806

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар