Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Муҳим сиёсий жараён қизғин паллага кирди

Хоразм вилоятида ҳам сайлов жараёни очиқлик, ошкоралик асосида ўтказилмоқда. Вилоят сайлов комиссияси маълумотларига кўра, воҳада 1 миллион 286 минг нафардан зиёд сайловчи 454 сайлов участкасида овоз бериши кутилмоқда. Сайловда муддатидан олдин овоз бериш тадбирлари ҳам кўрилди. Урганч шаҳридаги 45–сон сайлов участкаси комиссия раиси Муҳаббат Уразбоеванинг таъкидлашича, сафарга кетаётган 3 нафар киши ана шундай ҳуқуқдан фойдаланди. 15 нафар ногирон киши эса ўз уйларида муносиб деб билган номзодларга овоз бердилар.

 

Жойларда халқаро кузатувчилар билан учрашиб, уларнинг сайлов ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

 

– Ўзбекистон халқини жиддий сиёсий тадбир билан табриклайман, – дейди Сарбона университети профессори Жан Антуан Дюпра (Франция). – Сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётганимдан мамнунман. Ўзбекистонга учинчи бор келишим. Бу ерда ҳар келганимда катта ўзгаришларни кўраман. Сайлов жараёнларини кузатишим давомида юртингизда сайловга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилганига, сайлов барча демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора руҳда ўтаётганига амин бўлдим. Бу Ўзбекистонда фуқаролар сайлов ҳуқуқининг амалдаги ижросини изчил таъминлаш мақсадида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган сайлов тизими яратилганидан далолатдир. Сайлов жараёнларида кўплаб халқаро кузатувчилар қатнашаётгани ҳам юртингизда демократияни мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилганининг тасдиғидир.

 

Сайлов участкаларида бўлганимизда, сайлов участкаси комиссияси аъзолари билан суҳбатлашдик. Уларнинг сайловга оид билими ва тажрибалари мақтовга лойиқ. Сайлов участкаларида сайловчилар учун қулай шароит ва имкониятлар яратилгани ҳам эътиборимизни тортди. Барча овоз берувчилар номзодларнинг дастури ва сайловга оид барча маълумотлардан етарлича хабардорлиги, ўз фикрига эгалиги уларнинг сиёсий фаоллигидан ҳам кўриниб турибди.

 

Ёшларнинг сайловда фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Уларнинг бу жиҳати юрт келажагига бефарқ эмасликларини намоён этади. Сайловда муддатидан олдин овоз бериш тажрибасининг кенг қўлланилганини айтиб ўтишни истардим. Бу сайловчилар учун катта қулайлик ва ғамхўрлик намунасидир. Яна айтмоқчиманки, сайлов участкаларида бирорта ноқонуний ҳолатга дуч келмадик.

 

Халкаро кузатувчи, “Wostok” журнали бош муҳаррири Петер Франке (Германия) эса юртимиздаги сайлов жараёнлари хақида қуйдагиларни сўзлаб берди:

 

– Ташрифим давомида айрим сайлов участкларида бўлиб, сайловчилар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдим. Сиёсий тадбирга тайёргарлик ишлари юксак даражада ташкил этилганига, халқаро стандартларга жавоб беришига гувоҳ бўлдим. Барча таассуротларим ижобий. Сайлов участкаларидаги ходимлар аниқ, тезкор иш олиб боришаяпти. Сайловчилар жуда фаоллик кўрсатишаяпти.

 

Сайловчилар билан мулоқот чоғида сайловга оид миллий қонунчиликдан, депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлардан тўлиқ хабардор эканлиги аён бўлди. Сайлов жараёнида сиёсий партиялар учун тенг имкониятлар яратилгани юртингизда сайлов тизимининг демократик тамойилларига асосланганлигини яна бир бор исботлайди.

 

Бугунги кунда дунёда баъзи экологик муаммолар юзага келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда халқ саломатлигини, атроф-муҳит муҳофазасини янада яхшилаш мақсадида Экологик ҳаракат вакилларидан 15 нафарига парламентдан жой ажратилаётганини алоҳида мамнуният билан эътироф этиш зарур. Бу борада баъзи давлатлар Ўзбекистондан ўрнак олса арзийди.

 

Ушбу муҳим сиёсий жараён шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг келажаги порлоқ, тараққиёт йўли барқарор бўлади.

 

Урганч шахридаги 22-сонли сайлов участкасида илк бор овоз берган ёшларимиздан Рухсора Матризаева биз билан суҳбатда ўз ҳаяжонини яшира олмади:

 

– Биз мустақиллик йилларида Президентимизнинг юксак меҳри ва эьтибори остида ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб вояга етдик, – дейди у. – Биз ёшлар Ўзбекистоннинг янгича фикрлайдиган ва тараққиётга илдам илтилувчан замонавий авлодимиз. Юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларда фаол ва жонкуяр бўлишимиз шарт. Мен сайловда ўз номзодимни тўғри танладим, деб ҳисоблайман. Негаки, сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар билан учрашганимизда уларнинг сайловолди дастурларини яқиндан ўрганиб чиқдим. Энг муносиб номзодни танлаб, овоз бердим. Бундан кейин ҳам ҳар жабҳада фаоллик кўрсатишга ҳаракат қиламан.

 

2014 ийлги сайловларни ёритиш бўйича

Хоразм вилояти матбуот маркази

10041

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар