Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайловларда депутатликка номзодларнинг аксарияти ёшлар экани алоҳида эътиборга молик

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов жараёнини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган уч юздан зиёд кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда.

 

Пак Му Жонг, «The Korea Times» газетаси президенти ва ношири (Корея Республикаси):

 

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бошланган сайловлар жараёнини бевосита кузатиб, бу сиёсий тадбирга мамлакатда жуда катта тайёргарлик кўрилганига ишонч ҳосил қилдим. Эрта тонгдан Тошкент шаҳридаги 497, 480, 60 ва 417-сайлов участкаларида бўлдим. Сайловчиларнинг фаоллиги, уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этишини таъминлаш йўлида барча шароит муҳайё этилган.

 

Сайловларда номзодларнинг аксарияти ёшлар экани алоҳида эътиборга молик. Янгича фикрлайдиган, билимли ва интилувчан бундай номзодларнинг кўплиги қувонарли. Зеро, Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Мамлакат келажаги эса ёшлар қўлидадир. Давлатингиз уларни жамиятнинг таянчи ва суянчи этиб тарбиялаш йўлида кенг қамровли ишлар олиб бораётгани таҳсинга лойиқ.

 

Ўзбекистонда жамият ва давлат ишларини бошқаришда фаол иштирок этаётган хотин-қизлар сони ҳам тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Уларнинг давлат қурилишидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида сиёсий партиялар фаолиятида аёллар роли кучайтирилгани диққатга сазовор. Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 30 фоизи аёлларга ажратилгани мамлакатингиз хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

 

Нодира Манзурова, ЎзА

8322

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар