Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўз келажаги учун овоз бермоқда

Республика Байналмилал маданият марказида жойлашган 641-сайлов участкасида эрта тонгдан овоз бериш жараёни бошланди.

 

Ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган икки юз минг нафардан ортиқ сайловчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сайловида фаол иштирок этмоқда.

 

Сайлов участкаси раиси Сергей Миронов мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва миллатлараро тотувлик мустақиллик йилларида қўлга киритилган энг асосий ютуқлардан бири бўлиб, давлат ва жамиятимиз фаровонлигининг муҳим омили эканини таъкидлади. Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилмоқда. Уларни Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровон ҳаётини таъминлашга фидойилик билан хизмат қилишдек эзгу интилиш бирлаштириб турибди.

 

Ўзбекистонда турли миллатларнинг тили, урф-одати ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган 137 миллий маданият маркази самарали фаолият юритмоқда. Уларнинг фаолияти Республика Байналмилал маданият маркази томонидан мувофиқлаштирилмоқда. Барча миллат ва элатлар вакиллари, ўз навбатида, мамлакатимизни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб, демократик ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда.

 

21 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов кунида барча миллат ва элат вакиллари мамлакатимиз сайлов участкаларига овоз бериш учун келди. Улар шу тариқа ўз фуқаролик позицияси ва мамлакатимизда рўй бераётган муҳим сиёсий воқеага нисбатан эътибори ва ундаги иштирокини намоён этмоқда.

 

– Сайловда биринчи марта иштирок этаётганимдан жуда ҳаяжондаман, – дейди Элмира Аҳмедзянова. – Бу ҳаётимдаги энг муҳим ва масъулиятли фурсатдир. Чунки шундай муҳим сиёсий воқеада иштирок этиш орқали жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси бўлмоқдаман, Ватаним фаровонлигини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссамни қўшмоқдаман.

 

– Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, ижодий салоҳиятини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Наталья Васильева. – Бугун депутатликка ўз номзодини қўйган аёлга овоз бердим. Келажакда бу номзод юксак сиёсий минбарда туриб, биз, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишига ишонаман.

 

– Сайловда иштирок этиш мен учун, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида ҳам фахр, ҳам бурч ва мажбуриятдир, – дейди Янь Яо Юн. – Давлатимиз жинси, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга ғамхўрлик кўрсатмоқда. Шу боис биз, барча миллат ва элатлар вакиллари жонажон Ўзбекистонимиз келажаги учун масъуллигимизни ҳис этамиз, фарзандларимизни бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбияламоқдамиз.

 

Меҳрибон Маметова, ЎзА

5424

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар