Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ватан равнақи учун овоз бердик

Гулистон.Сирдарё вилояти Сардоба тумани Чўлқувар қишлоғида ташкил этилган 146-сайлов участкаси ҳам эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум бўлди.

 

Сайлов участкасида рўйхатга олинган 3 минг 925 нафар сайловчининг эркин овоз бериши учун барча шароит яратилган. 445 нафар ёш биринчи марта овоз бермоқда.

 

– Сайловлар мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён, – дейди “Улуғ” фермер хўжалиги раҳбари Бекмурод Қувватов. – Мамлакатимизда хусусий мулк, ерга эга бўлиш нечоғли муҳимлигини менга ўхшаган минглаб деҳқонлар, фермерларнинг бугунги ҳаёти яққол кўрсатиб турибди. Шу боис қишлоқ мулкдори бўлган биз, фермерларга парламентга кимнинг сайланиши катта аҳамиятга эга. Сайловларнинг кўппартиявийлик асосида ўтказилаётгани танлаш имкониятини яратиб берди. Сайловда муносиб номзодга овоз бердим, деб ўйлайман.

 

– Болалигимда сайлов участкасига овоз бериш учун бораётган катталарга ҳавас билан қарардим, – дейди Азамат Қулмуротов. – Энди ўзим ҳам сайлаш ёшига етдим. Бу биз, ёшлар учун жуда катта шараф ва масъулият. Биз овоз бериб сайлайдиган парламент халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз нуфузининг янада ошишига хизмат қилишига ишонамиз.

 

Т.Бекназаров, ЎзА

2592

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар