Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Конституциявий ҳуқуқимизнинг амалий ифодаси

Сайлов кампанияси мамлакатимизда демократик ислоҳотлар чуқурлашган ва унинг амалий ифодаси ижтимоий ҳаётимизда яққол намоён бўлаётган муҳим паллада бўлиб ўтаётир. Сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасидаги ўзгариш ва янгиланишлар фуқароларнинг сайлов ҳуқуқига оид конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда кенг имкониятлар яратди.

 

Фуқароларнинг сайлаш эркинлиги ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши учун шарт-шароитлар юксак даражада ташкил этилганини барча сайлов участкаларида кузатиш мумкин. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 86-сайлов участкасида сайловчиларга барча зарур шароит яратилган. Бу ерга ташриф буюраётган сайловчилар ўзлари танлаган номзодга тегишли тартибда овоз бермоқда.

 

– Сайловнинг юксак савияда ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг демократик асосда шакллантирилгани, унинг асосий фаолият принциплари конституциявий жиҳатдан янада мустаҳкамлангани алоҳида аҳамият касб этмоқда, – дейди юридик фанлар доктори Абдуғафур Сатторов. – Сайлов органларининг бутун тизими мустақиллигининг кафолатлари кучайтирилгани сайловга тайёргарлик жараёнининг ҳар қачонгидан кўра самарали ўтказилганида ҳам намоён бўлди. Ваҳоланки, кўплаб давлатларда сайловни ўтказиш бўйича бундай алоҳида тизим ҳатто шаклланмаган. Сайловлар вақтида уни ўтказиш қайсидир ташкилот зиммасига юкланади.

 

Фуқароларимизнинг сайловга оид муҳим сиёсий ҳуқуқи амалга ошиши учун Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ҳуқуқий кафолатлар билан бирга, зарур имкониятлар яратилганини ҳам айтиб ўтиш зарур. Бу инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва барча фуқаролар учун қонун олдида тенглик тамойили таъминланадиган фуқаролик жамияти шаклланаётганида, ҳуқуқий давлат асослари мустаҳкамланаётганида ўз ифодасини топмоқда. Шу мақсадга хизмат қилувчи мустақил суд ҳокимияти қарор топгани, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг мустаҳкам тизими яратилгани эркин, тинч ва фаровон ҳаётимиз учун мустаҳкам замин ҳозирлаган.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

7772

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар