Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон ёшларининг фаоллиги бизни ҳайратга солди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилаётган сайловларни кузатиш учун юртимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнлари билан танишмоқда. ЎзА мухбири Фарғона вилоятида сайлов жараёнини кузатаётган халқаро кузатувчилар билан суҳбатлашди:

 

Масут Фаткулин, Рассомлар уюшмалари халқаро конфедерациясининг ижроия қўмитаси раиси, халқаро кузатувчи (Россия):

 

– Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлаш эркинлигига бўлган ҳуқуқини амалда таъминлаш учун халқаро стандартларга жавоб берадиган сайлов тизими яратилган. Сайлов якунига кўра, энг кўп депутатлик ўрни олган партия Бош вазир номзодини кўрсатиши демократиянинг яққол кўринишларидан биридир.

 

Мамлакатингизда амалда қўлланилаётган қонунчиликка мувофиқ, Олий Мажлис ва маҳаллий вакиллик органлари депутатлигига номзодлар орасида хотин-қизлар учун 30 фоиз квота белгилангани, шунингдек, Экоҳаракатга ўн беш депутатлик ўрни ажратилгани демократик ислоҳотларнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

 

Бугун ўтаётган парламентнинг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайловлар жиддий тайёргарлик асосида ташкил этилган. Сайлов ва номзодларнинг таржимаи ҳоли, дастурлари ҳақидаги плакат ва шиорлар кўринарли жойларга осиб қўйилган. Оммавий ахборот воситаларида сайлов жараёни, номзодлар ўртасидаги соғлом рақобат кенг ва тенг ёритилиши таъминланган.

 

Буларнинг барчаси сайловда очиқлик ва ошкораликни, номзодлар ўртасидаги тенгликни тўла таъминлайди. Мен бир қатор сайлов участкаларда бўлиб, фуқароларнинг фаоллигига гувоҳ бўлдим. Фарғона шаҳридаги 710-сайлов участкасида овоз бериш жараёнини кузатиб, айниқса, ёшларнинг фаоллигидан ҳайратландим. Бу ёшларнинг мамлакат тараққиёти ва равнақига бефарқ эмаслиги, Ўзбекистон келажаги буюклигидан далолатдир.

 

Амея Сатае, “Diplomacy India.com” ахборот таҳлилий порталининг ижрочи директори, халқаро кузатувчи (Ҳиндистон):

 

– Ўзбекистонда сайлов тизими йилдан-йилга такомиллашиб, демократик талаблар асосида ўтказилмоқда. Фарғона вилоятида ҳам бунинг яққол исботини кўрдим. Барча сайлов участкаларида сайловчиларнинг фаоллиги, айниқса, ёшларнинг кўтаринки кайфияти мени ҳайратга солди. Сайловлар демократик тамойиллар асосида ташкил этилиб, сайловчилар энг муносиб номзодлар учун овоз бермоқда.

 

Сиёсий партиялардан номзодларнинг кўрсатилиши сайловнинг соғлом, рақобат муҳитида ўтишини таъминлайди. Мен сайлов участкаларида бунга гувоҳ бўлдим.

 

Шу ўринда Президент Ислом Каримовнинг ёшлар масаласига қаратаётган доимий эътибори ва ғамхўрлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Келажак эгаларига бўлган бундай муносабатга ҳавасим келди. Бу масалада Ўзбекистондан ўрганса арзийдиган жиҳатлар кўп.

 

Фарғона жуда гўзал шаҳар экан. Янги бунёд этилган муҳташам санъат саройи, у ерда томошабинлар учун яратилган шароитлар таҳсинга сазовор. Намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган замонавий қишлоқ массивлари, бозорлардаги тўкинлик кўзни қувнатади. Одамлар юз-кўзида кўтаринкилик, эртанги кунга ишонч акс этиб турибди. Буларнинг барчаси Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самараси, деб биламан.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

12650

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар