Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Очиқлик ва адолат тамойиллари асосида ўтмоқда

Тошкент вилояти. Бекобод тумани Далварзин қишлоғида яшовчи Эргаш Рўзибоев 217-сайлов участкасига етиб келганида муҳим сиёсий жараён бошланган эди.

 

Президентимизнинг 2014 йил 25 августдаги фармонига мувофиқ "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган Э.Рўзибоев номзодларга овоз бериш хонасидан чиқиб келди. Уни суҳбатга тортдик.

 

– Депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан атрофлича танишиб чиққан эдим, – дейди «Нуроний» жамғармаси Бекобод тумани бўлимининг раиси Эргаш Рўзибоев. – Улар орасидан юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган қонунлар ишлаб чиқишга ҳисса қўша оладиган номзодга овоз бердим, деб ўйлайман.

 

– Округимизда парламент сайлови қизғин давом этмоқда, – дейди 78-Бекобод округ сайлов комиссияси раиси Одилжон Абдукабиров. – Бугунги сайловда 144 минг 875 нафар бекободлик иштирок этиши кутилмоқда. Сайловчиларнинг 12 минг 596 нафари ўз конституциявий ҳуқуқидан илк бор фойдаланувчилардир.

 

Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мазкур жараён очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилмоқда.

 

Б.Ҳидоятов, ЎзА

9093

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар