Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Божхоначилар сайловда фаол иштирок этмоқда

Миллий божхона хизмати мамлакатимиз эришаётган барқарорликни янада мустаҳкамлаш, унинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида изчил фаолият юритаётир. Тизимнинг жаҳон андозалари даражасидаги моддий-техник базаси мавжудлиги, соҳада билимли ва салоҳиятли кадрлар фаолият юритаётгани эришилаётган самараларда муҳим омил бўлмоқда.

 

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2003 йилда ташкил этилган Олий ҳарбий божхона институти бунда муҳим ўрин тутмоқда. Бу ерда мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларини муҳофаза этадиган етук кадрлар тайёрланаётир. Институтда ёшларнинг божхона иши ва юриспруденция мутахассисликлари бўйича замонавий билимларни чуқур эгаллаши, юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлиши учун барча шарт-шароит яратилган. Айни вақтда институтдаги ихтисослашган ўқув хоналари, лабораториялар, амалий машғулот майдончалари, кутубхона, спорт мажмуаси тингловчилар ихтиёрида.

 

Ватанимиз равнақи, келажаги учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институти тингловчилари мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён бўлган сайловда фаол иштирок этмоқда.

 

– Сайлов жараёнида ёш сайловчилар учун зарур шарт-шароит яратилган, – дейди Олий ҳарбий божхона институтида ташкил этилган 525-сайлов участкаси раиси Саидодил Ғуломов. – Сайловнинг аҳамияти, фуқаролар сайлов ҳуқуқини амалга ошириши орқали давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиши, бу келгусида мамлакатимизнинг тараққиётида муҳим ўрин тутиши батафсил тушунтирилгани туфайли тингловчиларимиз бу сиёсий тадбирга жиддий муносабатда бўлиб, унда фаол қатнашмоқда.

 

– Сайловда ўзим танлаган номзодга овоз берарканман, бу жуда ҳаяжонли ва масъулиятли эканини чуқур ҳис қилдим, – дейди тингловчи Жавлон Фармонов. – Чунки бу йил сайловда илк бор иштирок этиб, муҳим конституциявий ҳуқуқимни амалга оширдим. Бу жараёнга сафдошларимиз билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Сайлов қонунчилигини ўрганиш билан бирга, депутатликка номзодларнинг мақсад ва вазифалари акс этган дастурларини чуқур таҳлил қилдик. Юртимиз тараққиёти йўлида амалий ишларни мақсад қилган, Ўзбекистонимизни энг ривожланган давлатлар қаторига қўшиш учун хизмат қилувчи муносиб номзодларга овоз бердик.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

8632

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар