Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Қишлов жойларига сайлов қутилари етказилди

Жиззах. Вилоятда рўйхатга олинган 812 минг 259, жумладан, 142 минг 144 нафар биринчи марта овоз бераётган сайловчининг 70 фоизи овоз бериб бўлди. Сайлов участкаларида яратилган қулайликлар сайловчиларнинг овоз беришда фаол иштирок этишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Вилоятнинг Фориш туманидаги “Арнасой”, “Дарвоза”, “Омонгелди” қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли пунктлари вилоят марказидан 300-350 километр олисда жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов кунида ушбу қишлоқларнинг олис қишки яйловларида қўй боқаётган чўпонларнинг овоз бериши учун ҳам алоҳида қулайликлар яратилди.

 

Жанубий Қизилқум яйловларидаги “Дарвоза” қоракўлчилик ширкат хўжалигида жойлашган 377-сайлов участкаси ҳудудидаги 18 чўпон оиласи 15-20 километр масофадаги Дукей, Темирхон яйловларидаги қишлов қўраларига кўчиб чиққан. Бу оилалардаги сайловчилар ҳузурига махсус машиналарда кўчма сайлов қутилари келтирилди.

 

– Оиламизда уч нафар сайловчи бор, – дейди “Дарвоза” ширкат хўжалиги бош чўпони Холбек Ҳакимов. – Қишлов қизғин бораётган дамларда чўпонларнинг отардан узоқлашиши қийин. Шунинг учун участка сайлов комиссияси аъзолари сайлов қутисини олиб келиб, сайловда қатнашиш имкониятини яратиб берди. Энг муносиб номзодга овоз бердик, деб ўйлаймиз. Сайлов натижалари бутун мамлакатимиз каби бизнинг оиламиз фаровонлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз.

 

Темирхон, Дукей яйловларида қишлов ўтаётган чўпон оилаларидаги 52 сайловчига эрталабдан махсус машиналарда кўчма сайлов қутилари етказиб борилгани учун сайловчилар эрталаб 10.00 гача овоз бериб бўлди.

 

Т.Бекназаров, ЎзА

6703

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар