Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Вилоят сайлов комиссиясида учрашув

Сайлов жараёнларини кузатиш мақсадида Самарқанд вилоятига келган халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари вилоят сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия фаолияти билан танишди.

 

Германия Бундестагидаги ҳукмрон христиан демократик партияси фракцияси референти Андреас Янга халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига ўтказилаётган сайловни ташкил этиш, унга кўрилган тайёргарлик ва овоз бериш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

 

Вилоят сайлов комиссияси раиси А.Умаров вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи олтмишта сайлов округи “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига биноан ташкил этилгани, ҳар бир округдан бир нафар депутат умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланишини таъкидлади. Бу йилги сайловда вилоят кенгашидаги 60 депутатлик ўрнига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган 221 номзод рўйхатга олинган. Номзодларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

 

– Юртингизда сайловга пухта ҳозирлик кўрилган, – деди Андреас Ян. – Қайси сайлов участкасига бормайлик, биноларда комиссия аъзоларининг самарали ишлаши, сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун барча зарур шароит яратилганини кўрдик. Айниқса, участкаларда оналар ва болалар учун махсус хоналар ташкил этилгани ўзбек халқининг оилани улуғлаши, фарзандлар камолотига алоҳида эътибор қаратишидан далолатдир. Кузатишларим давомида шунга амин бўлдимки, ёшлар сайловда жуда фаол қатнашмоқда. Демак, улар ўзларининг, мамлакатнинг эртанги кунига, тақдирига бефарқ эмас. Бу Ўзбекистон келажагининг мустаҳкам пойдеворидир.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

6991

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар