Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Осойишталигимизнинг ёш посбонлари доимо фаол

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари, эришилган барча ютуқлар замирида тинчлик ва осойишталик мужассам. Бу Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жамиятимизда барқарорлик, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар самарасидир.

 

Бу борада мамлакатимиз эришаётган ютуқлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётир. Жаҳон миқёсида қонун устуворлигининг навбатдаги индексини эълон қилган “The World Justice Project” мустақил халқаро ташкилоти йиллик маърузасида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш бўйича етакчи беш мамлакат қаторидан ўрин олгани бунинг яққол ифодасидир.

 

Бунда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг муҳим бўғини бўлган ички ишлар идораларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани алоҳида аҳамият касб этди. Бу жараёнда ички ишлар тизимининг малакали мутахассислар билан тўлдирилаётгани соҳадаги ишлар самарадорлигини оширмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент Олий ҳарбий-техник билим юрти ва Ёнғин хавфсизлиги Олий техник мактабида тингловчи ва курсантларга таълим-тарбия бериш жаҳон андозаларига мувофиқ олиб борилаётир.

 

Мазкур олий ўқув даргоҳларда таълим олаётган ёшлар мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён – сайловда фаол иштирок этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган 155-сайлов участкасида сайловни юқори савияда, очиқ-ошкора, демократик талаблар асосида ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган.

 

Сайлов участкаси раиси Шавкатбек Мамадалиевнинг айтишича, сайловга тайёргарлик ишлари қонунчилик талабларига мувофиқ равишда ўтказилган. Ёшлар сайлов қонунчилиги билан чуқур таништирилиши билан бирга, уларнинг барчаси шу мавзуда академия томонидан чоп этилган “Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими ва сайлов қонунчилиги” рисоласи билан тўлиқ таъминланган. Депутатликка номзодлар, уларнинг сайловолди дастурлари билан барча танишган.

 

– Сайловда илк бор иштирок этиб, ўз ҳуқуқимни амалга оширдим, – дейди академия 3-босқич тингловчиси Мадина Насибуллаева. – Бу мен учун жуда ҳаяжонли ва айни дамда унутилмас воқеа бўлиб қолади. Чунки бу жараёнда иштирок этишим орқали қонун устувор бўлган, инсон ўз ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган демократик давлатда, тинч-осойишта юртда яшаётганимдан яна бир карра фахрландим. Мен танлаб овоз берган номзод, ишонаманки, келгусида Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшади. Ўз навбатида, биз ёшлар ҳам ушбу эзгу мақсад йўлида, юртимиз осойишталиги йўлида доим фаол ва фидойилик билан хизмат қиламиз.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

8454

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар