Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

ЎзР МСК раиси ўринбосари С.Артиқованинг халқаро ва хорижий кузатувчилар, маҳаллий ва чет эл ОАВ вакиллари учун брифингдаги маърузаси

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

 Республика матбуот маркази

 соат: 17.00, 2014 йил 21 декабрь

 

Ҳурматли брифинг қатнашчилари!

 

Хонимлар ва жаноблар!

 

Ҳозир сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича овоз бериш жараёни давом этмоқда.

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон, Озарбайжон, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони, Россия Федерацияси, Украина, Миср, Греция, Латвия, Туркия, Австрия, Бельгия, Германия, Испания, Италия, Польша, Франция, Швейцария, Буюк Британиядаги ваколатхоналарида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкалари ҳам очилди.

 

Мамлакатимизнинг Япония, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Хитой, Индонезия, Таиланд ва Ҳиндистондаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди.

 

Ҳозирги вақтга қадар овоз беришда 16 миллион 299 минг 24 нафар сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 78.4 фоизини ташкил этади.

 

Айни пайтда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Конференцияси давом этмоқда.

 

Ҳозирга қадар жойлардан Марказий сайлов комиссиясига сайловни ўтказиш жараёнида сайловга доир қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида хабар ва маълумотлар келиб тушган эмас.

 

Овоз бериш жараёнининг якунларига бағишланган брифинг соат 22.00 да ўтказилади.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

10914

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар