Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломовнинг халқаро ва хорижий кузатувчилар, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифингдаги маърузаси

   2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

 Республика матбуот маркази

 соат: 22.00, 2014 йил 21 декабрь

 

Ҳурматли брифинг қатнашчилари!


Хонимлар ва жаноблар!

 

Бугун соат 20.00да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови бўйича сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди.

 

Фақат Ўзбекистон Республикасининг Европа айрим давлатлари ва Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 18 милиондан зиёд сайловчи иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 88 фоиздан ортиқни ташкил этади.

 

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 15 та депутатлик ўрнига номзодларни кўрсатиш ва сайлаш бўйича Конференциясида ҳозирги вақтда овозларни санаб чиқиш ва сайлов натижаларини аниқлаш жараёни давом этмоқда.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган қоида ва меъёрларга риоя қилган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик руҳида ўтказилди.

 

Ҳозирги пайтда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ, сайлов участкаларида парламент қуйи палатаси депутатлигига номзодларга берилган овозлар санаб чиқилмоқда.

 

Илгари хабар қилинганидек, сайловда 5 та халқаро ташкилот ва 50 дан ортиқ давлатлардан 300 дан зиёд халқаро ва хорижий кузатувчилар иштирок этмоқда.

 

Бундан ташқари, парламент Қонунчилик палатаси сайловида депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчи ва ваколатли вакиллари қатнашмоқда. Қонунчиликка кўра, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда қатнашмоқда.

 

Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади.

 

Эртага, яъни 22 декабрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади.


Эътиборингиз учун раҳмат!

11259

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар