Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов ошкоралик ва холислик тамойиллари асосида ўтмоқда

Чжен Ци, “China Daily” газетаси халқаро янгиликлар департаменти мухбири (Хитой):

 

– Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги иккита сайлов участкасида бўлдим. Сайлов участкалари байрамона безатилиб, сайловга оид зарур маълумотлар ва жиҳозлар билан таъминлангани, одамларнинг юзида кўтаринкилик зоҳир эканига гувоҳ бўлдим. Бундай кайфият сайловга ўзгача руҳ бағишлаб турибди.

 

Сайлов муваффақиятли ўтишига ишонаман. Халқаро талаб ва меъёрлар, демократик андозалар асосида ташкил этилган сайловлар Ўзбекистонда наинки демократик давлат қуриш йўлидаги ижобий ўзгаришларни, балки одамларнинг мамлакатда кечаётган жараёнларга нисбатан фаол муносабатини ҳам намойиш этмоқда.

 

Геннадий Накушнов, Россия Федерациясининг Хабаровск ўлкаси марказий сайлов комиссияси раиси:

 

– Ўзбекистон – қадрдон диёр. Меҳридарё халқингизнинг самимияти, очиқ чеҳраси ҳар қандай инсоннинг ҳурматини оширади.

 

Тошкент шаҳридаги бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, сайлов жараёнини бевосита кузатишга муваффақ бўлдик. Сайловчилар учун халқаро талабларга мос шароит яратилган. Кузатувчи сифатида сайловнинг ҳар бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратдим. Сайлов участкаларида номзодларнинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурига оид маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган. Сайлов комиссияси аъзолари ушбу муҳим сиёсий тадбирга катта масъулият билан тайёргарлик кўрганини дастлабки суҳбатлашиш чоғидаёқ сездим. Овоз бериш бюллетенлари учун мўлжалланган қутиларнинг шаффофлиги, кексалар, саломатлиги туфайли уйдан чиқиш имконига эга бўлмаган сайловчилар учун махсус қутилар тайёрлангани юртингизда кечаётган сайловларнинг демократик тарзда ўтиши учун жиддий тайёргарлик кўрилганидан дарак беради.

 

Назокат Усмонова, ЎзА

7931

21Декабрь 2014



Долзарб мавзулар