Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўз кучи ва қудратига ишонган халқ буюкдир

Александр Заварзин, МДҲ Ижроия қўмитаси департаменти директори (Россия):

– Андижон шаҳридаги 73-, 92-, 38-сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш жараёни умумэътироф этилган халқаро талаб ва нормалар асосида ўтаётганини кузатдим. Шаҳардаги бир қатор участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишдим, одамлар билан суҳбатлашдим.

Ўзбекистон, жумладан, Андижонда аввал ҳам бўлганман. Кейинги йилларда вилоятда катта ҳажмдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Андижон шаҳрининг қиёфаси тубдан ўзгарибди. Одамларнинг кайфияти ниҳоятда юқори. Албатта, бунинг асосий сабаби юртингиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тўкинликдир. Ўзбекистон мустақиллик йилларида Биринчи Президент Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритди. Тошкентдан Андижонга буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ташаббуси билан Қамчиқ довони оша ишга туширилган темир йўл линияси орқали тезюрар поездда келдик. Баланд тоғлар оша барпо этилган темир йўл, йўл атрофидаги ободонлаштириш ишлари, яратилган ландшафт ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Бундай улуғвор ишларга ўз кучи ва қудратига ишонган халқ қодир бўлади. Ўзбекистонда сайланадиган Президент ҳам мана шундай тараққиёт, юксалиш йўлидан қатъий боришига ишонаман.

Пьер Эммануэль Томанн, Европа халқаро муносабатлар институтининг геосиёсий тадқиқотлар бўйича директори (Бельгия):

– Президент сайловига тайёргарлик ишлари юқори савияда ташкил этилгани, овоз беришда фуқаролар фаоллигини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўзбекистонда бугунги сайлов демократик тамойиллар, умумэътироф этилган халқаро нормалар асосида ўтмоқда. Андижон шаҳридаги 38-сайлов участкасида бўлдим, бу ерда сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун барча шароит яратилган.

Ўзбек халқининг самимийлиги, меҳмондўстлиги менда катта таассурот қолдирди. Мамлакатда турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари самарасини аҳолининг бугунги тадбирдаги фаоллигида ҳам кўриш мумкин.


Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА

15936

04Декабрь 2016



Долзарб мавзулар