Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Эртанги кунга қатъий ишонч билан

Владимир Месамед, Қуддус университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти профессори (Исроил):

– Икки йил аввал Парламент сайловларида кузатувчи сифатида Ўзбекистонга келган эдим. Икки йилда рўй берган ўзгаришлар менда катта таассурот қолдирди. Жиззах шаҳрини таниёлмай қолдим. Шаҳарга кираверишда барпо этилган замонавий турар-жойлардан иборат янги массивлар, бозорлар, йўллар, ижтимоий иншоотлар – бу тараққиёт суръатининг юқорилигини кўрсатиб турибди.

Жиззах шаҳридаги 22-сайлов участкасида бўлдим. Сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун барча шароит яратилган. Овоз бериш жараёни халқаро меъёрлар асосида ташкил этилган. Сайловчилар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ислоҳотлар самарасидан баҳраманд экани туфайли эртанги кунга ишонч билан сайловда фаол иштирок этди. Демократик тамойиллар асосидаги сайловда фуқаролар мамлакат изчил ривожланиш йўлидан боришига ишонмоқда. Бу жуда муҳим.


Тошқул Бекназаров, ЎзА

9571

04Декабрь 2016



Долзарб мавзулар