Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон тараққиёт йўлидан изчил бормоқда

Син Гуанчэн, Хитой Халқ Республикаси Ижтимоий фанлар академияси Чегараолди ҳудудлар тарихи ва географиясини ўрганиш маркази директори:

– Гулистон шаҳридаги 5-, 11-, 18-сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини кузатдим. Тиббиёт, она ва бола хоналарининг жиҳозланиши менга жуда манзур бўлди. Сайловчилар ниҳоятда фаол. Барча сайлов участкаси сайловчилар билан гавжум. Бундай ҳолатни бошқа мамлакатда учратиш қийин. Халқингизнинг сиёсий маданияти юксаклиги менда катта таассурот қолдирди.

Ҳар бир сайловчи ўз хоҳиш-иродаси билан сайловда иштирок этаётгани, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз бераётганига ишонч ҳосил қилдим. Бу уларнинг Ватан равнақи ва халқ фаровонлигига ўзини дахлдор сезишидан далолат.


Абдужалол Қaюмов, ЎзА 

10950

04Декабрь 2016



Долзарб мавзулар