Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайловчилар фаоллиги – демократик ислоҳотлар ифодаси

Мамлакатимизда Президент сайловини кузатган хорижлик кузатувчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар “Press klub: Saylov.uz – 2016” пресс-клубида ҳам бўлиб, бу ерда ташкил этилган матбуот анжуманлари ва брифингларда қатнашди. ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

Эдгар Клозе, Бранденбург Технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш институти президенти (Германия):

– Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган, машҳур беш тамойилга асосланган тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида мамлакатингиз барча соҳаларда юксак натижаларга эришмоқда. Мамлакатингизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида аввало инсон манфаатларини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдек олижаноб мақсадлар кўзланган.

Пойтахтингиздаги 409, 213, 348-сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш жараёни билан танишдим. Сайловчилар эрта тонгдан сайлов участкаларига келиб, ўз номзодига овоз берди. Уларнинг кайфияти баланд, сайлаётган номзодига ишончи мустаҳкам.

Мазкур сайлов Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилиши шубҳасиз. Одамларда мамлакат тақдирига дахлдорлик туйғуси ортгани яққол кўзга ташланди. Бу мамлакатингизда демократик ислоҳотлар амалий натижалар бераётганининг ифодасидир.

Аҳмед Нуби Муса, Миср Араб Республикаси ахборотлаштириш ишлари вазири ўринбосари:

– Сайловда тўртта партиядан номзод тенг шароитларда рақобатлашгани Ўзбекистонда демократик андозалар даражасидаги профессионал сайлов тизими яратилганидан далолатдир.

Сайловни биз билан келган бир гуруҳ журналистлар ҳам кузатди. Матбуот анжуманларидан, жойлардан тезкор репортажлар бериб борди. Бу ҳам сайловнинг адолатлилиги, очиқ-ошкоралигининг исботи.

Ли Жи Ён, Хангук хорижий тиллар университетининг Марказий Осиё кафедраси мудири (Корея Республикаси):

– Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мамлакатнинг мустақил ривожланиш йўлини белгилаб берди. Бугун халқингиз бу йўлда юксак марраларни қўлга киритаётир.

Сайловда ёшлар фаол иштирок этгани таҳсинга сазовор. Улар учун яратилаётган имкониятлар, қурилаётган замонавий маданият ва санъат масканлари, институт ва университетлар ёш авлоднинг келажаги, ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун ўнлаб давлат ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари келган. Улар ушбу сайлов қандай ўтганини ўз мамлакати ва бутун дунёга ёяди. Бу тадбир натижалари Ўзбекистон учун, халқингиз учун хайрли бўлишини, мамлакатингиз янада улкан муваффақиятларни қўлга киритишини тилайман.


Матназар Элмуроов, ЎзА

18700

04Декабрь 2016



Долзарб мавзулар