Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин

Муртазо Саффори, Эрон парламенти депутати:

– Ўзбекистонда Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан шундай мустаҳкам пойдевор барпо этилдики, бу мамлакатнинг хотиржам ҳаёт кечириши, тараққий этиши, бугунгидек тадбирларни юқори савияда ўтказишига кенг шароит яратмоқда.

Очиқлик, транспарентлик – бу сайлов ўтказишнинг энг муҳим тамойилларидан. Ўнга яқин сайлов участкасида бўлиб, уларнинг барчасида бу омиллар мавжудлигини кўрдик.

Ўзбекистонга саккиз йил олдин келгандим. Жуда катта ўзгаришлар, янгиланиш ва ривожланиш рўй берганига гувоҳ бўлдим. Ишончим комилки, бундан кейин ҳам шундай ривожланиш давом этаверади, бебаҳо неъмат – тинчлик ва осойишталик барқарор бўлади.

Нина Линде, Латвия фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори, профессор:

– Ҳар бир участкада жуда катта ва пухта тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик. Сайловларга одамлар эркин келиб, хоҳиш-иродасини билдириб, овоз берди. Халқнинг кайфияти баланд, байрам муҳити ҳукмрон бўлди. Ўзбекистоннинг иқтисодий жиҳатдан изчил тараққий этаётгани, халқ фаровон яшаётгани боис ҳам мана шундай ижобий манзара кўзга ташланди. Зеро, ўтган 25 йилда Ўзбекистонда бу йўлда жуда кўп ишлар амалга оширилди.

Элдар Ибрагимов, Озарбайжон Миллий мажлиси комиссияси раиси:

– Ўзбекистонда демократик талабларга ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш кафолатларини таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилган. Бу Президент сайловини ана шундай асосда, юқори даражада ўтказишга имкон берди.

Бешта сайлов участкасида бўлдим ва уларнинг барчасида овоз бериш қонунларга мувофиқ ўтди. Фуқаролар сайловда жуда фаол қатнашди. Буни бошқа давлатлар билан солиштирганда катта фарқни кўриш мумкин. Халқингизга хос бўлган юксак ватанпарварликни бошқа жойларда учратиш қийин.

Валериус Симулик, Литва Сеймининг Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳ раҳбари:

– Ўзбекистон ҳар томонлама ривожланган. Нафақат бугунги кунга, балки келажакка ҳам салмоқли инвестициялар киритилмоқда. Ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг илм олиши, спорт билан шуғулланиши, тадбиркорлик қилиши учун имтиёзлар давлат томонидан таъминланмоқда. Бу ижобий самарасини кўрсатмоқда.

Давлат халқ ишончини қозонаётгани учун ҳам аҳолининг сайловга бўлган муносабати ижобий ва улар бу жараёнда фаол иштирок этди. Сайловга тайёргарлик ҳам шунга муносиб. Ҳаммаси юксак даражада. Кўзи ожиз кишилар учун брайль алифбосидаги бюллетенлар чиқарилганини бошқа бирор давлатда учратмаганман.

Абдураҳмон Ал-Хамиси, Миср Араб Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси:

– Ўзбекистон дунёда энг тез ривожланаётган, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга давлат ҳисобланади. Бунга буюк Йўлбошчи Ислом Каримов асос солган миллий модель самарасида эришилди. Бугун халқ танлайдиган номзод, бўлажак Президент зиммасида ана шу бошланган ишларни муносиб давом эттиришдек масъулият бор.

Буни халқ ҳам англаб, сайловга шу нуқтаи назардан ёндашиб, унда фаол иштирок этди. Бу жараёнда барчаси тартибли ўтгани, бунинг учун барча имкониятлар таъминлангани эътиборга лойиқ.

Мохд Юсуф бин Ҳожи Осман, Ислом тараққиёти институти директори (Малайзия):

– Ўзбекистонда фуқароларнинг яширин, тўғридан-тўғри овоз бериши менга жуда маъқул бўлди. Бу ҳар бир фуқаронинг ўз хоҳиш-иродасини билдиришига, давлат ва жамият ишларини бошқаришда шахсан иштирок этишига имкон беради. Буларни амалда кўриб, сайловга оид тажрибангизнинг кўплаб ижобий жиҳатларини ўрганишга муяссар бўлдим.

Ўзбекистоннинг юқори демократик талаблар асосида ривожланишида буюк алломаларингиз қолдирган бой илмий мероснинг ўрни катта, деб ўйлайман.

Майкл Броди, АҚШ университети профессори:

– Сайлов ҳаққоний ўтганига ҳар бир сайлов участкасида гувоҳ бўлдик. Фуқаролар юқори даражада шарт-шароит билан таъминлангани, уларнинг эркинлиги ва ўзига ишончи ҳар қандай одамни қувонтиради. Бу – ҳақиқий демократик жараён. Сайлов Ўзбекистоннинг келгусида янада тараққий этишига йўл очишига ишонамиз.

Ли Чжунцин, Хитой халқаро радиоси мухбири:

– Сайловга тайёргарликнинг барча жараёнларини кузатиб, улар ҳақида ахборот тайёрлаб бормоқдамиз. Оммавий ахборот воситалари учун барча шарт-шароит муҳайё этиб қўйилганидан мамнунмиз. Бу сайловнинг очиқлик ва ошкоралик тамойилларига мос ўтганининг яққол ифодасидир.

Кўплаб участкаларда бўлиб, аҳолининг юқори даражада фаоллигини кузатдик. Ота-оналарга ҳамроҳлик қилиб келган болакайларнинг хурсандчилиги, биринчи марта овоз берган ёшлар кўзидаги қувонч сайловга байрамона руҳ бағишлади. Сайлов участкаларидаги юқори даражадаги тайёргарлик ва яратилган шарт-шароит таҳсинга сазовор.


Норгул Абдураимова, ЎзА 

17466

04Декабрь 2016



Долзарб мавзулар