Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон сайловларга доим юқори даражада тайёргарлик кўрган

Тамара Гузенкова, Россия стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари, профессор:

– “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва ривожланган давлатлар тажрибаси” мавзуидаги конференцияда халқаро кузатувчилар Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги очиқлик ва оммавий ахборот воситалари фаолияти билан танишди. Бир неча сайлов участкаларидаги жараённи кузатиб, Ўзбекистон фуқароларининг сайловга ихтиёрий, айни чоғда масъулият билан муносабатда бўлганидан қувондим.

Жим Моран, АҚШ конгресси собиқ аъзоси :

– Тўрттала номзоднинг ҳам дастури билан танишдим. Ҳар бир дастурда мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигига эътибор қаратилган. Сайлов жараёнларида ёшлар жуда фаол. Мен кўзлари чақнаб турган Ўзбекистон ёшларини кўриб, мамлакат келажаги ҳам шундай порлоқ бўлишига ишондим.

Хан Дачуан, Хитой ижтимоий фанлар академияси бош котиби ўринбосари:

– Бухоро ва Тошкентдаги сайлов участкаларида яратилган шароитлар менда катта таассурот қолдирди. Президент сайловининг кўтаринки руҳда ўтгани эътиборимни тортди. Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари тенг, адолатли олиб борилган. Сайловчилар ва номзодларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари миллий қонунчилик ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ таъминланган. Сайловнинг муваффақиятли якунланиб, мамлакат ўзи танлаган йўл – “ўзбек модели” асосида бундан ҳам улкан марраларга эришишига ишонамиз.


Севара Алижонова, ЎзА

18023

04Декабрь 2016



Долзарб мавзулар