Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Али Аболхасани Шахреза: сайлов юксак савияда, очиқ ва ошкора ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида 2016 йил 6 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Президент сайлови кузатувлари бўйича ўз матбуот анжуманини ўтказди.

Миссия раҳбари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) кузатувчилари миссияси раҳбари, ИҲТнинг сиёсий департаменти директори Али Аболҳассаний миллий сайлов қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларни алоҳида қайд этди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнида мамлакат сайлов амалиётида биринчи марта аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган кенг миқёсдаги тарғибот тадбирлари, жисмоний имконияти чекланган шахсларга яратилган имкониятлар, хусусан, кўзи ожиз сайловчилар учун Брайл алифбосида сайлов бюллетенларининг чоп этилгани фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Миссия вакиллари кузатув даврида Марказий сайлов комиссиясида учрашувлар ўтказди, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди, сайловчилар билан суҳбатлашди.

4 декабрь куни ИҲТ кузатувчилари Тошкент шаҳридаги 30 дан зиёд сайлов участкасида бўлиб, овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этди.

Миссия вакиллари овоз бериш чоғида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилди.

– Сайлов юксак савияда, очиқ ва ошкора миллий қонунчилик ҳамда умумэътироф этилган халқаро меъёрларга тўлиқ амал қилинган равишда ўтди, – деди Али Аболҳассаний. – Фуқароларнинг ушбу муҳим сиёсий воқеада фаол иштирок этгани бизда катта таассурот қолдирди. Биз борган ҳар бир сайлов участкаси сайловчилар билан гавжум бўлди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

ёритиш бўйича республика матбуот маркази

14930

06Декабрь 2016



Долзарб мавзулар