Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

2016 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Н.Каимовнинг халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги ҳамда А.Бутаевнинг халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилди.

Шунингдек, мажлисда 104-Қувасой сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати М.Убайдуллаев Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

14299

12Декабрь 2016



Долзарб мавзулар