Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Қирғизистон Республикасида референдумни кузатиш

МДҲ Ижроия қўмитаси ва ШҲТнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Б.Мирбобоев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси А.Жалилов МДҲ кузатувчилари миссияси таркибида, шунингдек Марказий сайлов комиссияси Котибияти бошлиғи С.Қурбонқулов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Умирзаков ШҲТ кузатувчилари миссияси таркибида 2016 йил 11 декабрида бўлиб ўтган Қирғизистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда иштирок этдилар.

Конституциянинг 29 та моддасига ҳукумат ваколатларини кучайтириш, давлат бошлиғи ваколатларининг ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари билан мувозанатини таъминлашга, инсон ҳуқуқлари ва республика фуқароларининг масъулиятини, шунингдек оила, халқ вакиллари, суд ҳокимияти ва Бош прокуратура ҳолати масалаларини ойдинлаштиришига қаратилган тузатишлар киритиш таклиф этилган эди.

Референдум ўтказиш учун 2365 та участка, шу жумладан 26 та хорижий давлатда 35 та участка тузилди.

Референдумда иштирок этувчиларнинг умумий сони 2 миллион 851 минг 952 кишини ташкил қилди. Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, референдумда 1 миллион 200 минг 438 киши ёки рўйхатга киритилган фуқароларнинг 41,74 фоизи иштирок этди. 950 минг 440 нафар фуқаро ёки 79,7 фоизи мамлакат Асосий қонунига тузатишлар киритиш учун овоз берди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

16328

12Декабрь 2016



Долзарб мавзулар