Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мониторинги натижалари

I. Кириш

Марказий сайлов комиссиянинг 2016 йил 28 октябрдаги 764-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2016 йилнинг 28 октябрь – 2 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларидаги фаолияти ёритилиши устидан мониторинг ўтказилди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳар бир номзодга ўз сайловолди дастурларининг низомларини сайловчиларга етказиш учун етарли миқдорда эфир вақти ва босма майдони тақдим этилди. Хусусан, ҳар бир номзодга:

“Ўзбекистон” ва “Ёшлар” республика телерадиоканалларида 638 дақиқадан эфир вақти;

12 та маҳалли телерадиоканалда 206 дақиқадан ва “Тошкент” телерадиоканалида 286 дақиқадан эфир вақти;

“Халқ сўзи”, “Народное слово” ва “Правда Востока” газеталарида 6 саҳифадан ва “Овози тожик” ҳамда “Нурлы жол” газеталарида 5 саҳифадан босма майдони;

30 та минтақавий газетада 55,5 саҳифадан босма майдони тақдим этилди (округ сайлов комиссиялари қарорлари билан қўшимча равишда 30 саҳифадан тақдим этилди).

2015 йилнинг декабрида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сайлов ташвиқотини ўтказиш турлари, шакллари ва усулларини тарибга солувчи тузатишлар киритилди. Ушбу тузатишларга мувофиқ 2016 йил 3 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда қабул қилинди.

ОАВ вакилларини сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари билан батафсил таништириш мақсадида 2016 йил 31 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан журналистлар учун амалий семинар ташкил этилди. Унда сайловолди ташвиқоти даврида ОАВ иштирокининг ўзига хос хусусиятлари тушунтириб берилди.

Чоп этиладиган ва узатиладиган марказий ҳамда ҳудудий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларидан тенг фойдаланишини, сайлов жараёнининг мутаносиб равишда ёритилишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг талаблари ҳуқуқшунос олимлар, сиёсатшунослар, Олий Мажлис палаталари аъзолари, бошқа мутахассислар томонидан ҳар томонлама тушунтириб берилди.

II. Мониторинг объектлари

79 та оммавий ахборот воситаси, шу жумладан қуйидагилар устидан мониторинг ўтказилди:

– 2 та республика (“Ўзбекистон”, “Ёшлар”) ва 13 та маҳаллий давлат телеканали, шунингдек 2 та нодавлат телеканали (“Узрепорт”, “Менинг юртим”);

– 2 та республика (“Ўзбекистон”, “Ёшлар”) ва 13 та маҳаллий давлат радиоканали, шунингдек 4 та нодавлат FM-радиостанцияси (“Водий садоси”, “Гранд”, “Наврўз”, “Ўзбегим таронаси”);

– 6 та давлат республика газетаси (“Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Овози тожик”, “Нурлы жол”, “Маърифат”) ва 30 та маҳаллий газета, шунингдек 7 та нодавлат газетаси (“Оила даврасида”, “Hurriyat”, “Жамият”, “Даракчи”, “Даракчи плюс”, “Бекажон”, “Сўғдиёна”).

Мониторинг ўтказиш учун оммавий ахборот воситаларини танлашда давлат ва нодавлат ОАВ, узатиладиган ва чоп этиладиган ОАВ турлари хилма-хиллиги, шунингдек сайловчиларнинг ушбу оммавий ахборот воситаларидан кенг ва бемалол фойдаланиш имконияти, уларнинг аҳоли орасида оммабоплиги ҳамда уларнинг аҳолининг турли ижтимоий гуруҳларини қамраб олиш даражаси ҳисобга олинди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази томонидан 20 та миллий ва 15 та хорижий Интернет-сайтда сайлов кампанияси ҳақидаги нашрлар устидан ҳар куни мониторинг ўтазилди.

III. Телеканалларда номзодларнинг ёритиб борилиши мониторинги

А. Ажратилган бепул эфир вақти доирасида ёритиш

Номзодлар эфир вақтидан қуйидагича фойдаландилар:

1) “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” телеканалларида (жами 638 дақиқадан ёки 10 соату 38 дақиқадан вақт ажратилди):

Отамуратов С.С. – 10 соат 38 дақиқа;

Мирзиёев Ш.М. – 7 соат 48 дақиқа 10 сония;

Кетмонов Х.А. – 10 соат 38 дақиқа;

Умаров Н.М. – 10 соат 38 дақиқа.

2) 13 та маҳаллий телеканалда (жами 2758 дақиқадан ёки 45 соату 58 дақиқадан ажратилди):

Отамуратов С.С. – 45 соат 51 дақиқаа;

Мирзиёев Ш.М. – 39 соат 38 дақиқа;

Кетмонов Х.А. – 45 соат 50 дақиқа 30 сония;

Умаров Н.М. – 45 соат 12 дақиқа.

Телеканалларда ажратилган вақтдан “Миллий тикланиш” ДП, ЎзХДП ва “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодлар энг кўп фойдаландилар.

Б. Янгиликлар, ахборотлар ёрдамида ва бошқача тарзда ёритиш

1-жадвал (соат:дақиқа:сония)

Телеканаллар

С.Отамуратов

Ш.Мирзиёев

Х.Кетмонов

Н.Умаров

“Ўзбекистон”

5:14:57

5:38:33

5:20:49

5:13:10

«Ёшлар»

2:21:19

2:51:56

2:48:27

2:17:39

“Тошкент”

0:27:15

0:37:29

0:21:04

0:37:16

“Узрепорт”

4:19:24

1:59:47

4:43:20

3:52:45

“Менинг юртим”

3:11:27

3:05:10

3:14:02

3:08:47

Жами

15:34:22

14:12:55

16:27:42

15:09:37

Номзодлар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ телеканалларда янгиликлар ва ахборотлар ёрдамида ёритилди. Бу фуқароларнинг номзодлар фракциялар раҳбарлари ва ижро этувчи ҳокимият раҳбарлари сифатидаги фаолияти ҳақида ахборот олишга доир ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш зарурлиги билан изоҳланади.

В. Пулли ташвиқот

Мамлакатимиз сайлов амалиётида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар пулли реклама ташвиқот кампаниясини ўтказиш учун нодавлат телеканаллари имкониятларидан фойдаландилар. Хусусан:

1) “Узрепорт” телеканалида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг реклама ташвиқот роликлари узатилди (1 соат 37 дақиқа 30 сонияда);

2) “Менинг юртим” телеканалида:

Отамуратов С.С. – 1 соат 28 дақиқа;

Мирзиёев Ш.М. – 1 соат 20 дақиқа;

Кетмонов Х.А. – 1 соат 26 дақиқа 30 сония;

Умаров Н.М. – 1 соат 24 дақиқаы 30 сония.

Бундан ташқари, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг ахборотига кўра номзодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тайёрланган ташвиқот роликлари қайта трансляция қилувчи кабел телевидениеси томонидан 6 та хорижий телеканалда (ҳар бир номзодга 135 дақиқадан), шунингдек Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг 11 та маҳаллий телеканалида (ҳар бир номзодга 87,30 дақиқадан) жойлаштирилди.

IV. Радиоканалларда номзодларнинг ёритиб борилиши мониторинги

А. Ажратилган бепул эфир вақти доирасида ёритиш

Номзодлар эфир вақтидан қуйидагича фойдаландилар:

1) “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” телеканалларида (жами 638 дақиқадан ёки 10 соату 38 дақиқадан вақт ажратилди):

Отамуратов С.С. – 10 соат 38 дақиқа;

Мирзиёев Ш.М. – 7 соат 48 дақиқа 10 сония;

Кетмонов Х.А. – 10 соат 38 дақиқа;

Умаров Н.М. – 10 соат 38 дақиқа.

2) 13 та маҳаллий телеканалда (жами 2758 дақиқадан ёки 45 соату 58 дақиқадан ажратилди):

Отамуратов С.С. – 44 соат 18 дақиқа;

Мирзиёев Ш.М. – 37 соат 40 дақиқа 30 сония;

Кетмонов Х.А. – 44 соат 48 дақиқа;

Умаров Н.М. – 44 соат 04 дақиқаы 30 сония.

Телеканалларда ажратилган вақтдан “Миллий тикланиш” ДП, ЎзХДП ва “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодлар энг кўп фойдаландилар.

Б. Янгиликлар, ахборотлар ёрдамида ва бошқача тарзда ёритиш

2-жадвал (соат:дақиқа:сония)

Радиоканаллар

С.Отамуратов

Ш.Мирзиёев

Х.Кетмонов

Н.Умаров

“Ўзбекистон”

1:03:02

1:19:34

0:52:45

0:56:39

“Ёшлар”

0:47:33

0:54:05

0:50:27

0:44:50

“Тошкент”

0:03:04

0:04:00

0:03:29

0:03:20

“Водий садоси”

0:35:54

0:47:44

0:30:49

0:34:13

“Гранд”

0:02:18

0:04:22

0:01:26

0:01:01

“Наврўз”

0:08:07

0:16:24

0:05:21

0:06:45

“Ўзбегим таронаси”

0:03:08

0:09:27

0:01:00

0:01:10

Жами

2:43:06

3:35:36

2:25:17

2:27:58

Номзодлар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ телеканалларда янгиликлар ва ахборотлар ёрдамида ёритилди. Бу фуқароларнинг номзодларнинг фракциялар раҳбарлари ва ижро этувчи ҳокимият раҳбарлари сифатидаги фаолияти ҳақида ахборот олишга доир ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш зарурлиги билан изоҳланади.

В. Пулли ташвиқот

Нодавлат радиоканалларида унча катта бўлмаган ҳажмда пулли реклама ташвиқотидан фойдаланилди. Жумладан:

3-жадвал (соат:дақиқа:сония)

Радиоканаллар

С.Отамуратов

Ш.Мирзиёев

Х.Кетмонов

Н.Умаров

“Водий садоси”

-

-

-

-

“Гранд”

-

-

-

-

“Наврўз”

0:04:37

0:01:58

0:06:00

0:06:20

“Ўзбегим таронаси”

0:01:04

0:01:40

0:01:34

0:01:11

Жами

0:05:41

0:03:38

0:07:34

0:07:31

V. Босма оммавий ахборот воситаларида номзодларнинг ёритиб борилиши мониторинги

А. Ажратилган бепул босма майдони доирасида ёритиш

Номзодлар қуйидаги босма майдонидан фойдаландилар:

1) “Халк сўзи”, “Народное слово” ва “Правда Востока” газеталарида (жами 6 саҳифадан босма майдони ажратилди):

Отамуратов С.С. – 6 саҳифа;

Мирзиёев Ш.М. – 4 саҳифа;

Кетмонов Х.А. – 6 саҳифа;

Умаров Н.М. – 6 саҳифа.

2) “Овози тожик” газетасида (жами 5 саҳифадан ажратилган):

Отамуратов С.С. – 5 саҳифа;

Мирзиёев Ш.М. – 3,5 саҳифа;

Кетмонов Х.А. – 5 саҳифа;

Умаров Н.М. – 5 саҳифа.

3) “Нурлы жол” газетасида (жами 5 саҳифадан ажратилган):

Отамуратов С.С. – 5 саҳифа;

Мирзиёев Ш.М. – 4 саҳифа;

Кетмонов Х.А. – 5 саҳифа;

Умаров Н.М. – 5 саҳифа.

4) 30 та маҳаллий газетада (жами 85,5 саҳифадан ажратилган):

Отамуратов С.С. – 73,4 саҳифа;

Мирзиёев Ш.М. – 72,1 саҳифа;

Кетмонов Х.А. – 73,7 саҳифа;

Умаров Н.М. – 70,7 саҳифа.

Республика газеталарида ажратилган босма майдонидан “Миллий тикланиш” ДП, ЎзХДП ва “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодлар тўлиқ (100%) фойдаландилар, маҳаллий газеталарда ажратилган босма майдонидан барча номзодлар тўлиқ фойдаландилар.

Б. Янгиликлар, ахборотлар ёрдамида ва бошқача тарзда ёритиш

4-жадвал (босма майдон)

Газеталар

С.Отамуратов

Ш.Мирзиёев

Х.Кетмонов

Н.Умаров

“Халқ сўзи”

2,465

4,795

2,435

2,235

“Народное слово”

2,325

4,655

2,325

2,065

“Правда Востока”

1,865

3,98

1,915

1,85

“Овози точик”

0,425

1,25

0,375

0,35

“Нурлы жол”

0,33

1,25

0,32

0,2

Жами

7,41

15,93

7,37

6,7

Номзодлар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ телеканалларда янгиликлар ва ахборотлар ёрдамида ёритилди. Бу фуқароларнинг номзодларнинг фракциялар раҳбарлари ва ижро этувчи ҳокимият раҳбарлари сифатидаги фаолияти ҳақида ахборот олишга доир ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш зарурлиги билан изоҳланади.

В. Пулли ташвиқот

Пулли реклама ташвиқоти номзодларга сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун тенг ҳажмда ажратилган маблағлар ҳисобидан фақат нодавлат газеталарида олиб борилди.

6-жадвал (босма майдони)

Газеталар

С.Отамуратов

Ш.Мирзиёев

Х.Кетмонов

Н.Умаров

“Hurriyat”

0

0

0

2,1

“Жамият”

5

4

5

4

“Маърифат”

3

4

6

4

“Оила даврасида”

0

0

4

0

“Даракчи”

4

6

1

4

“Даракчи плюс”

4

4

0

4

“Бекажон”

0

4

0

0

“Сўғдиёна”

2

4

0

4

Жами

18

26

16

22,1

VI. Ҳамма фойдаланадиган телекоммуникация тармоқларида (Интернетда) номзодлар ёритилиши мониторинги

Сайлов кампанияси вақтида энг самарали, тезкор ва қулай алоқа воситаси сифатида Интернет тармоғи имкониятларидан фаол ва кенг фойдаланилди. Жумладан, бутун сайлов кампанияси вақтида миллий домендаги сайтларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнига бағишланган 2633 та, хорижий сайтларга 912 та материал жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Интернет ресурсларига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар фаолиятини янгиликлар ва ахборотлар ёрдамида ёритишга бағишланган жами 1070 та материал, шунингдек пулли асосда 491 та ташвиқот материали жойлаштирилди.

Интернет ресурсларига жойлаштирилган барча материаллар сайловчилар томонидан кўп шарҳланди.

VII. Хулосалар

Мониторинг якунлари қуйидаги хулосаларга келиш имконини беради:

1. Номзодларнинг оммавий ахборот воситаларидаги сайловолди ташвиқоти миллий қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ олиб борилди ва сайловолди ташвиқоти жараёнида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши қайд этилмади.

2. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ва сайловолди ташвиқотини амалга ошириш тартиб-таомилларини тартибга соладиган ўзгартишлар аввалги сайловлардан фарқли равишда ташвиқотнинг халқаро амалиётда кенг тарқалган ҳар хил самарали шакллари ва усулларидан фойдаланиш имконини берди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари 5 ҳафталик сайловолди ташвиқоти вақтида ОАВ имкониятларидан тўлиқ ҳамжда ва самарали равишда фойдаландилар.

4. Номзодларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари очиқ ва жонли тусга эга бўлди ҳамда сайловолди дастурларидаги мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш масалаларига доир қарашларни сайловчиларга аниқ ва тушунарли қилиб етказишга қаратилди.

5. Бутун сайлов кампанияси мобайнида ОАВ ўз янгилик дастурларида камситмаслик ва барча номзодлар учун тенг имкониятлар яратиш принципларига амал қилди.

Шундай қилиб, ОАВ томонидан сайловолди ташвиқотини ўтказиш вақтида қонун ҳужжатларнинг барча номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш бўйича тенг шарт-шароитлар яратиш юзасидан барча талабларига риоя этилди.

6. Номзодлар янгилик, ахборот ва бошқа кўрсатувларда, шу жумладан прайм-таймда мутлақо бир хил форматда ёритиб борилди. ОАВ томонидан бирор-бир номзодга нисбатан нохолис муносабатда бўлиш аломатлари қайд этилмади.

Номзодлар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳамда фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишга доир конституциявий ҳуқуқларига мувофиқ фракция раҳбарлари ҳамда Давлат раҳбари вазифаларини бажарувчи сифатида оммавий ахборот воситаларида мутаносиб ва холис ёритилди.

7. Ахборотнинг янги, янада тезкор ва қулай манбалари сифатида замонавий оммавий ахборот воситаларидан, шу жумладан ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланилди, бу эса сайловчилар олаётган ахборот ҳажмини сезиларли даражада кенгайтирди.

8. Турли-туман давлат ва нодавлат, миллий ҳамда ҳудудий босма, электрон ва узатиб бериладиган оммавий ахборот воситаларининг мавжудлиги сайловчиларни етарли миқдорда ҳар хил ахборотлар билан таъминлаш, уларни кенг кўламли сиёсий қарашлар ва дастурлар билан таништириш имконини берди.

9. Номзодлар сайловчиларнинг ўз сайловолди дастурлари ҳақидаги хабардорлигини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларига ва Интернет-сайтларга турли пулли реклама материалларини монеликсиз ва фаол равишда жойлаштирдилар. Бунда ОАВ ва Интернет-сайтлар камситишга йўл қўймаслик мақсадида барча номзодлар учун тенг шарт-шароитлар ва пулли реклама учун тенг нархлар белгилади.

10. Маъмурий ресурсдан фойдаланилган ҳолатлар аниқланмади. Барча номзодлар оммавий ахборот воситаларидан бемалол фойдаландилар, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари сайловчиларга тенг ҳажмда етарли ҳамда холис ахборотни тақдим этдилар.

11. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мониторинг ўтказишда қонун ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ холис ва мустақил фаолият кўрсатди.

12. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган озчиликни ташкил қилувчи миллатлар манфаатларини таъминлаш мақсадида сайлов кампаниясининг бориши, номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳақидаги ахборот давлат тилидан ташқари яна тўртта тилда – қорақалпоқ, рус, қозоқ ва тожик тилларида тақдим этилди.

13. Жисмоний имкониятлари чекланган шахсларни сайлов масалалари юзасидан хабардор қилиш мақсадида янгилик кўрсатувлари ва оммавий ахборот воситаларидаги сайловолди ташвиқоти сурдотаржима билан бирга олиб борилди.

14. Нодавлат оммавий ахборот воситаларида номзодлар вакилларининг ва сиёсий партиялар вакилларининг теледебатлари ташкил этилиши, босма оммавий ахборот воситаларида номзодлар билан интервьюлар чоп этилиши, шунингдек ахборот кўрсатувларида номзодларнинг тўғридан-тўғри мурожаатлари узатилиши номзодларнинг ўзлари эътироф этганидек, сайловчиларни сайловолди дастурларининг асосий қоидалари билан батафсилроқ таништириш имконини берди.

26929

06Декабрь 2016



Долзарб мавзулар