Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Спратлен билан учрашуви бўлиб ўтди.

YRK_8939.JPG

Марказий сайлов комиссияси раиси элчини шу йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари билан таништирди.

Учрашувда сайлов жараёнининг халқаро кузатуви масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларнинг тавсиялари сўзсиз сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.

Элчи Памела Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари президентлик сайловини кузатишдаги иштироки ҳақида ахборот берди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистонда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши учун зарур шарт-шароитларни, шу жумладан ногиронларга қулайликлар ва кўзи ожизлар томонидан Брайл алифбосидаги сайлов бюллетенларидан фойдаланиш имкониятини яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда АҚШнинг 50 дан зиёд вакиллари, шу жумладан ЕХҲТ ДИИҲБдан – 20 нафар, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасидан - 20 нафар ва 13 нафар олим, жамоат ва давлат арбоблари қатнашди.


Марказий сайлов комиссияси

матбуот хизмати

14048

20Декабрь 2016



Долзарб мавзулар