Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2017 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг директори Михаэл Георг Линк бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси делегация аъзоларини Комиссия томонидан сайлов қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш йўлида амалга оширилган ишлари ва фаолияти ҳақида батафсил хабардор қилди.

Ўз навбатида, ЕХҲТ ДИИҲБ директори мамлакатимизда сайлов тизимини янада такомиллаштириш масалаларига, хусусан фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга берилаётган эътиборни юқори баҳолади.

Учрашув чоғида таъкидланганидек, ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистон сайловларида кузатувчилар сифатида 1999 йилдан эътиборан фаол иштирок этиб келяпти, сайлов тўғрисидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, сайловларни демократик тамойиллар ва халқаро стандартларга мувофиқ очиқ ва эркин ўтказиш мақсадида ЕХҲТ ДИИҲБнинг таклифлари ва тавсиялари ҳар томонлама ўрганилиб инобатга олинмоқда.

Тарафлар икки томонлама муносабатларни давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидладилар ва келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашдилар, шунингдек Марказий сайлов комиссияси ва ЕХҲТ ДИИҲБнинг ўзаро ҳамкорлик қилишининг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Джон МакГрегор, Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офисининг вакиллари иштирок этди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида ҳам ЕХҲТ ДИИҲБ делегациясининг учрашувлари бўлиб ўтди.


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

11266

17Март 2017



Долзарб мавзулар