Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2017 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Олий Мажлис Сенати айрим аъзоларининг ҳамда Қонунчилик палатаси айрим депутатларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, мажлисда Сайлов қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар режасининг ижро этилиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

11622

27Март 2017



Долзарб мавзулар