Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Арманистонда парламент сайловини кузатиш

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси таклифига биноан жорий йилнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти бошлиғи С.Қурбонқулов МДҲ кузатувчилари миссияси таркибида 2017 йил 2 апрель куни бўлиб ўтган Арманистон Республикаси Миллий Мажлиси депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатишда иштирок этди.

Сайлов Арманистон Конституцияси ва Сайлов кодексига, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ўтказилди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатишда жамоат ташкилотларидан 28 мингдан зиёд миллий кузатувчилар, ҳар бир сиёсий партия ва блокдан 6 мингдан ишончли вакиллар, шунингдек қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан, шу жумладан ЕХҲТдан, Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси ва МДҲдан 634 нафар кузатувчилар иштирок этди. МДҲ миссияси таркиби 172 нафар кузатувчидан иборат бўлди.

Овоз беришда 1,577,323 киши ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг умумий сонидан 60,93% қатнашди.

Арманистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, Миллий Мажлисда амалдаги Арманистон Республика партияси – 58 ўрин, «Царукян» блоки – 31 ўрин, «ЕЛК» («Чиқиш») блоки – 9 ўрин, «Дашнакцутюн» Арманистон инқилоб федерацияси – 7 ўрин эгаллади.


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

14689

05Апрель 2017



Долзарб мавзулар