Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2017 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда А.Бабабековнинг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Комиссия аъзолари 50-Регистон сайлов округидан сайланган депутат Марҳабба Ғафурова ҳамда 85-Чиноз сайлов округидан сайланган депутат Одилжон Таджиев бошқа ишга ўтганликлари муносабати билан уларнинг парламент қуйи палатаси депутатлари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

11189

17Апрель 2017



Долзарб мавзулар