Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2017 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайловини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларини жорий йилнинг 13 май куни тегишинча Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” маданият саройида ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

8940

10Май 2017



Долзарб мавзулар