Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2017 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жорий йилнинг 13 май куни давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича ўтказилган қўшма мажлислари баённомаларига асосан А.Курманов ва Б.Асадовни Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

8705

15Май 2017



Долзарб мавзулар